Ру En O'z
28 Март 2022 1429

Осиё чемпионатида навбатдаги олтин

Тожикистонда ўтаётган велошоссе бўйича қитъа биринчилигининг навбатдаги кунида терма жамоамиз яна бир олтин медални қўлга киритди. Бугун ёшлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ҳамюртимиз София Каримованинг ғалабаси билан якунланди.

61 км масофага кечган пойгада вакиламиз 1 соат 36:45 дақиқа ичида маррага етиб келди. Қайд этиш жоиз, финиш йўлида қозоғистонлик Алина Спирина вакиламизга жиддий рақобат туғдирди. Сўнгги километрларда, айниқса, финиш тўғри чизиғида кечган дуэлда Каримова рақибасидан устун келди.

Велошоссе бўйича ОЧ, Тожикистон.
Гуруҳ пойгаси, қизлар:

1. София Каримова (Ўзбекистон) – 1:36:45
2. Алина Спирина (Қозоғистон) – 1:36:45
3. Дарья Казакбай (Қозоғистон) – 1:40:39

Text to speech