Ру En O'z
28 Март 2022 1508

Ёш стол теннисчимиз Токио-2020 иштирокчисини мағлуб этиб, халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Тунисда стол тенниси бўйича ёш тоифалари бўйича жаҳон сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ярим финалгача етиб борган Аружан Камалова ҳам ажойиб иштироки билан мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди ва турнирни учинчи ўринда якунлади. Кўпчиликнинг диққат-маркази финал баҳсига қаратилди. Унда юртдошимиз Асель Эркебаева Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган энг ёш стол теннисчи суриялик Хэнд Заза билан баҳс олиб борди. Қизиқарли баҳс Эркебаеванинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу тоифадаги ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

1. Асель Эркебаева (Ўзбекистон)
2. Хэнд Заза (Сурия)
3. Аружан Камалова (Ўзбекистон)
3. Эла Саиди (Тунис)

Шунингдек, 19 ёш тоифасида иқтидорли вакилаларимиздан бири Марҳабо Магдиева кумуш медаль билан тақдирланди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал беллашувида ҳиндистонлик Сухана Саинига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Text to speech