Ру En O'z
27 Март 2022 1236

Токио-2020 иштирокчиси қитъа чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун ўтказилган пойгалар давомида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 24 км масофага кечган индивидуал старт пойгасида Токио-2020 иштирокчиси Муроджон Холмуродов учинчи натижани қайд этиб, бронза медали билан тақдирланди. Ҳамюртимиз ушбу масофани 29:58.291 дақиқада босиб ўтишга муваффақ бўлди. Олтин медаль Қозоғистон вакилига насиб этган бўлса, япониялик пойгачи иккинчи натижани кўрсатди.

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати
Эркаклар ўртасида индивидуал старт

1. Евгений Фёдоров (Қозоғистон) – 28:45.197
2. Нариюки Масуда (Япония) – 29:36.745
3. Муроджон Холмуродов (Ўзбекистон) – 29:58.291

Text to speech