Ру En O'z
27 Март 2022 1699

Бекзод Тўрабоев ва Жалгасбай Бердимуратовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев ҳамда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакили Жалгасбай Бердимуратов таваллуд айёмларини нишонлашмоқда. 

Бекзод Тўрабоев Сурхондарё вилоятидан етишиб чиққан аксар полвонларимизнинг устози ҳисобланади. У кишининг қўл остидан Шарофиддин Лутфиллаев, Ҳикматиллоҳ Тўраев, Бекмурод Олтибоев каби дзюдочиларимиз етишиб чиққан. Шунингдек, Бекзод Саитқулович бир неча йил Ўзбекистон бокс федерациясининг Сурхондарё вилояти бўлимида ҳам раҳбарлик қилган. Бир сўз билан айтганда у киши ўзбек спортининг ҳақиқий жонкуяр вакилларидан. 

Жалгасбай Бердимуратов 1997 йил 27 март куни Нукус шаҳрида таваллуд топган. Нукус Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси. Юнон-рум кураши бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -77 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки ҳамюртимизни туғилган куни билан қутлайди ва уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech