Ру En O'z
27 Март 2022 2179

МОҚ раиси ўринбосарига Людвиг Нобель мукофоти топширилди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобель мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, иқтисод фанлари номзоди, дунёнинг бир нечта нуфузли университетлари фахрий доктори, меценат Салим Абдувалиев ҳам иштирок этди. 

Қувонарлиси, Салим Киргизбаевич 1888 йилда асос солинган, 2005 йилдан қайта йўлга қўйилган Людвиг Нобель премиясининг 2022 йилги мукофотига муносиб кўрилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон спорт курашлари ассоициацияси матбуот хизмати. Бу мукофот лауреатларга инсоният олдидаги улкан ишлари, профессионализм, ўз соҳасида эришган ютуқлари учун тақдим этилади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Салим Абдувалиевни қўлга киритилган ушбу мукофот билан самимий қутлайди ва унинг келгуси фаолиятида улкан мувафаққиятлар тилайди.

Text to speech