Ру En O'z
26 Март 2022 1620

3х3 баскетбол: Қизларимиз Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга кирита олишмади

Қатарда баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақасининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар жамоамиз финалгача етиб борди.

Регламентга кўра, фақат ғолиб жамоа мазкур йўлланмага эга чиқар эди. Ярим финалда эронлик рақибаларини 21:11 ҳисобида доғда қолдирган қизларимиз финалда Янги Зеландияга 12:19 ҳисобида имкониятни бой беришди. Аҳамиятлиси, эркаклар ўртасидаги баҳс ҳам янги зеландиялик баскетболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Улар финалда эронлик рақибларидан 21:20 ҳисобида устун келишди.

3х3 баскетбол, Жаҳон кубогига саралаш
Эркаклар, финал:
Янги Зеландия – Эрон 21:20

Аёллар, финал:
Янги Зеландия – Ўзбекистон 19:12

Text to speech