Ру En O'z
26 Март 2022 1424

“Dubai Cup”: Ёшларимиз мезбонларга қарши баҳс олиб боришди

БААда ўтказилаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги “Dubai Cup” халқаро мусобақасида жамоамиз иккинчи тур учрашувини ўтказди. Маълум қилганимиздек, ушбу турда йигитларимиз мезбонларга қарши саф тортишди.

Қизиқарли кечган беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. Қайд этиш жоиз, Темур Кападзе мазкур учрашувлар орқали мусобақага жалб этилган футболчиларнинг барчаларига ўзларини кўрсатиш учун имкон бермоқда. Буни ҳар икки турдаги асосий таркиб футболчиларини солиштириш орқали кўриш олиш мумкин. Саудия Арабистони ва БААга қарши баҳсларимизнинг асосий таркибини солиштирганда 9 та ўйинчидаги фарқга гувоҳ бўламиз.

“Dubai Cup”, 2-тур
БАА – Ўзбекистон 0:0

Text to speech