Ру En O'z
26 Март 2022 1268

Таиланддан хушхабарлар давом этади

Районг шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, бугунги баҳслар ҳам жамоамиз учун муваффақиятли якунланиб, қатор медалларни қўлга киритдик.

Кун давомида спортчиларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. 200 метр масофага кечган бугунги баҳсларда байдаркада Денис Онурфиев яккалик, Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова жуфтликда олтин медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, эркаклар ўртасидаги каноэ жуфтлигида Элёржон Мамадалиев ҳамда Артур Гулиев ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар. Яна бир олтин медаль аёллар ўртасида байдаркадаги квартет йўналишида қўлга киритилди. Батафсил:

Олтин медаль, катталар:
К-1: Денис Онуфриев
К-2: Екатерина Шубина, Юлия Борзова
С-2: Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев
К-4: Арина Танатмишева, Камила Малахова, Юлия Борзова, Екатерина Шубина

Кумуш медаль:
С-1: Дилноза Раҳматова
С-1: Артур Гулиев
К-4: Вильям Ибрагимов, Шахиёр Маҳкамов, Самандар Хайдаров, Денис Онуфриев

Бронза медаль:
К-1: Арина Танатмишева
С-4: Герасим Кочнев, Владлен Денисов, Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев

Text to speech