Ру En O'z
26 Март 2022 1143

Душанбедаги Осиё чемпионатида навбатдаги олтин медални қўлга киритдик

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Бугун ҳамюртимиз Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Пойга 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида алоҳида старт йўналишда ўтказилди. 15.6 км масофага ўтган мазкур пойгада спортчимиз 20:06.908 дақиқада маррага етиб келди. Иккинчи натижа қозоғистонлик Дарья Казакбайга насиб этди. Кускова қозоғистонлик спортчидан 47.963 сония яхши натижа кўрсатган. Учинчи ўриндан вьетнамлик Тхи Бе Хонг Нгуйен жой олди.

Бугун кун давомида 23 ва 30 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида ушбу йўналишдаги пойга ўтказилади. Унда иштирок этадиган вакилларимизга ҳам чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.

Text to speech