Ру En O'z
24 Март 2022 1299

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси фаолиятини якунлади

Айни пайт WTA тасниф жадвалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турган австралиялик Эшли Барти фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

“Мен биринчи бор бу мавзуда баралла сўз очдим. Бу жуда қийин. Менда энди энг юқори даражадаги ҳаракат учун эмоционал истак йўқ. Мен жуда чарчадим”, – дея изоҳ бермоқда спортчи ўзининг қарорига.

25 ёшли Эшли Барти шу пайтгача “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларда 3 бор муваффақият қозонган: Франция очиқ чемпионати (2019), Уимблдон (2021) ва Австралия очиқ чемпионати (2022). Шунингдек, унинг ҳисобида WTA таснифидаги мусобақаларнинг 15 та титули, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг микст дастуридаги бронза медали ҳам бор.

Маълумот учун, Барти 2019 йилдан бери жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шу тариқа у Жюстин Энендан сўнг (2008 йил) рейтинг пешқадамлигида фаолиятини якунлаган иккинчи теннисчи бўлмоқда.

Text to speech