23 Март 2022
1446
Дзюдочиларимиз Самарқандда йиғин ўтказишмоқда
Нурали Қобулов мураббийлигидаги дзюдо бўйича терма жамоамиз айни кунларда Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғини учун жам бўлган. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, ушбу йиғин 18 март куни бошланган бўлиб, 30 мартга қадар давом этади. Мазкур машғулотлар терма жамоамиз аъзоларига Анталия “Катта дубулға” турнири учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Терма жамоамизнинг машғулотлари ўтган йили Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан фойдаланишга топширилган 7-умумтаълим мактаби ҳудудидаги янги ва замонавий дзюдо зали ҳамда Самарқанд Олимпия захиралари коллежида ўтказиляпти. Йиғинда терма жамоамизнинг асосий ва захира таркибидаги 15 нафар спортчиси қатнашмоқда.