Ру En O'z
22 Март 2022 1577

“Uzbekistan Global Tour-2022” мусобақасининг иккинчи босқичи ўз ғолибларини аниқлади

Пойтахтимизда ҳар йили анъанавий тарзда от спортининг конкур йўналишида ўтказиладиган “Uzbekistan Global Tour-2022” мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилди. Бу гал Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 60 чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди. Шиддатли баҳслар якунида қуйидаги чавандозлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

“А” тоифаси, 130 см:
1. Хуршидбек Алимжонов (“Кордон блю”, от лақаби)
2. Омар Шарипов (“Гиатрис”)
3. Дилмурод Абдураҳмонов (“Калибри”)

“В” тоифаси, 110 см:
1. Оқиб Собиржонов (“Аффир”)
2. Иброҳим Йўлдошев (“Париж”)
3. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)

“С” тоифаси, 100 см:
1. Ҳумоюн Жасуров (“Рич”)
2. Бобуржон Валижонов (“Калимера”)
3. Абдулазиз Иззатуллаев (“Воля”)

“D” тоифаси, 115 см:
1. Лочин Тоҳиржонов (“Квинтет Жи”)
2. Олимжон Газиев (“Флайт”)
3. Элина Акрамова (“Вильбот”)

“Е” тоифаси, 110 см:
1. Мадина Ҳидоятова (“Самира”)
2. Алишер Эркинов (“Ласетти”)
3. Омар Шарипов (“Перфект”)

“F” тоифаси, 90 см:
1. Бекзод Рўзмуҳаммедов (“Континус”)
2. Мирзоҳид Мусаев (“Доноглрано”)
3. Темур Азимов (“Маштаб”)

Аҳамиятли томони, от спорти бўйича Евросиё лигаси бош котиби Сергей Буйкевич, “MAXIMA STABLES” от спорти мажмуаси директори Николай Аристов бу галги мусобақанинг фахрий меҳмони бўлишди. Тадбир якунида иштирокчилар байрамона дастурхон тузилиб, миллий таомларимиз улашилди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech