Ру En O'z
22 Март 2022 1454

Париж-2024 учун 13.4 миллион чипта сотувга чиқарилади

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун умумий ҳисобда 13.4 миллион дона чипта сотувга чиқарилади. Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда. Улардан 10 миллионтаси Олимпия, 3.4 миллионтаси эса Паралимпия ўйинларига аталади. 

Қўшимча қилинишича, мазкур чипталар сотуви рақамли платформа орқали йўлга қўйилади. Бу мусобақани томоша қилиш учун келадиган мухлисларга қулайлик яратиши мақсадида амалга оширилмоқда. Платформа сотуви тендерга қўйилган бўлиб, ҳозиргача уни ютиб олиш учун мамлакатнинг 3 йирик компанияси рақобат олиб бормоқда. 

Олимпия ўйинлари чипталарнинг бир миллионтаси 24 евро (26.5 АҚШ доллари) ва 500 000 дона Паралимпия ўйинлари чиптаси 15 евро (16.5 АҚШ доллари) нархида бўлади. Бунда энг оммабоп ҳисобланган енгил атлетика, сузиш ва бошқа йўналишлардаги баҳслар учун чипталар ҳам кўзда тутилган. Олимпия ўйинларига мўлжалланган чипталарнинг ярми 25-50 евро (26.5-55 АҚШ доллари) қилиб белгиланиши кутилмоқда.

Text to speech