Биатлонда Олимпиада мавсуми якунланди
2021 йилнинг 27 ноябрь куни Швециянинг Эстерсунд шаҳрида старт олган биатлон мавсуми ўз ниҳоясига етди. Норвегиянинг Холменколлен шаҳрида ўтган босқичдан сўнг барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Эркаклар ўртасидаги умумий ҳисобда фантастик мавсум ўтказган франциялик Кентен Фийон Майе, аёллар ўртасида эса норвегиялик Марту Олсбу Ройселанд катта Биллур глобусни қўлга киритишди.
Умуман, пойгалар давомида Кентен 10, Марте эса 8 бор шахсий стартда ғалаба қозонгани уларнинг Олимпия мавсумига қандай юқори спорт формасида тайёргарлик кўрганидан далолат беради. Пекинда ўтган Олимпиадада франциялик биатлончи 2 та олтин ва 3 та кумуш, Олсбу 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Миллатлар кубоги ҳамда аралаш эстафета дастурларида Норвегия жамоасига тенг келадигани топилмади. Бошқа йўналишлардаги ғолиблар билан танишинг:
Умумий ҳисоб:
Кентен Фийон Майе (Франция) ва Марте Олсбу Ройселанд (Норвегия)
U-25:
Стурла Холм Легрейд (Норвегия) ва Эльвира Оберг (Швеция)
Индивидуал пойга:
Тарей Бьё (Норвегия) ва Маркета Давидова (Чехия)
Спринт:
Кентен Фийон Майе (Франция) ва Марте Олсбу Ройселанд (Норвегия)
Таъқиб пойгаси:
Кентен Фийон Майе (Франция) ва Марте Олсбу Ройселанд (Норвегия)
Масс-старт:
Сиверт Баккен (Норвегия) ва Жустин Бриза-Буше (Франция)
Эстафета:
Норвегия ва Швеция
Миллатлар кубоги, аралаш эстафета: Норвегия