Слаломчиларимиз Осиё чемпионатини олтита медаль билан бошлашди
Таиланднинг Банчанг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича турли ёш тоифаларидаги қитъа чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, бугунги баҳсларда терма жамоамиз 6 та медалга сазовор бўлди.
Мусобақада катталар ўртасида байдарка слаломининг яккалик ва учлик дастурида, шунингдек, U-23 тоифасидаги яккалик йўналишида стартга чиққан йигитларимизнинг иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Боиси ушбу йўналишларда терма жамоамиз олтин медалларга сазовор бўлди. Бугун шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз ва уларнинг йўналишлари ҳақида батафсил:
Олтин медаль:
К1х3 Senior: Жонибек Темиргалиев, Баркамол Мирзаҳамдамов, Александр Ворошилов
К1 U23: Жонибек Темиргалиев
К1 Senior: Баркамол Мирзаҳамдамов
Кумуш медаль:
С1 Senior: Алибек Темиргалиев
Бронза медаль:
С1x3 Senior: Алибек Темиргалиев, Абубакр Буканов, Шерзод Қурбоналиев
С1 U18: Шерзод Қурбоналиев