Ру En O'z
21 Март 2022 1501

Спортимиз фахрийларига байрам кайфияти улашилди

Наврўз байрами халқимиз орасида кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, барчамиз яшайдиган хонадонлар ва маҳаллаларда амалга ошириладиган ҳашарлар каби қадриятлар билан янада чиройли. Халқимизга хос бўлган ушбу анъанани давом эттириш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳаётини ўзбек спортининг ривожига бағишлаган бир гуруҳ фахрийларимизга байрам кайфиятини улашди.

Баҳодир Махситов бошчилигидаги кенгаш мутасаддилари дастлаб Қўмита биносида хайрия совғаларини эгаларига топширишди. Сўнг имконияти чекланган фахрийларимизнинг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва ҳомийлар томонидан юборилган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдам ўз эгаларига топширилди.

Ўз ўрнида фахрийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибордан мамнун эканликларини билдириб, мустақиллигимиз абадийлиги, халқимиз фаровонлиги учун барчани дуо қилишди.

Text to speech