Ру En O'z
21 Март 2022 2275

Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кунида Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов иштирок этди

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз якунига етди. Сўнгги кун дастурида оғир вазнли полвонлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Аҳамиятли томони, бу мусобақада Акбар Жўраев энг оғир вазн тоифаси, яъни +109 кгда иштирок этди. Токио-2020 чемпиони ва рекордчиси даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 232 кг ва икки кураш бўйича 417 кг натижа кўрсатди. Шунингдек, Рио-2016 чемпиони Руслан Нурудинов -109 кг вазнда яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Оғир вазн тоифаларида чемпионларимиз қайд этилган натижалар:

-96 кг: Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд) – 328 (150+178) кг
-102 кг: Суннат Ўсаров (Тошкент вил) – 371 (170+201) кг
-109 кг: Руслан Нурудинов (Андижон) – 415 (185+230) кг
+109 кг: Акбар Жўраев (Тошкент вил) – 417 (185+232) кг

Text to speech