Полочилар "Тошкент вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида беллашишди
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртимизда оммавий сайллар қаторида турли спорт тадбирларини ўтказиш ҳам анъана тусини олган. Жумладан, Тошкент вилоятида Наврўзи олам байрамига бағишлаб спортнинг поло тури бўйича "Тошкент вилояти ҳокими кубоги-2022" турнири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон поло федерациясининг маълум қилишича, мусобақада "Қорабайир миллий бренди", Қашқадарё вилоятининг "Темир йўллари" ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри ва вилояти Бош бошқармалари жамоалари иштирок этишди. Мусобақа давравий тизимда ўтиб, жамоалар бир-бири билан ўзаро куч синашди.
Қизғин ва ўта муросасиз курашларга бой тарзда кечган мусобақа якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Бош бошқармаси жамоаси қўлга киритди.