Ру En O'z
21 Март 2022 1828

Сувга сакраш: Ёш тоифалари бўйича ўтган мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” сузиш ҳавзасида сувга сакраш бўйича турли ёш гуруҳларида Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди.

Бу йилги мамлакат чемпионатида Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Наманган, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Маълумки, жорий йил сувга сакраш бўйича терма жамоамиз қатор халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Мазкур чемпионат орқали мураббийларимиз терма жамоамиз таркибини шакллантириб олишди.

Ўз йўналишида ғалаба қозонган спортчиларимиз билан танишинг:

Трамплин 3 метр. D гуруҳи. Ўғил болалар
Жамолиддин Фахриддинов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. C гуруҳи. Қизлар
Камола Насруллаева - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. C гуруҳи. Ўғил болалар
Кирилл Ибрагимов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. B гуруҳи. Қизлар
Елена Поликарпова - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. B гуруҳи. Ўсмирлар
Михаил Тетов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. А гуруҳи. Қизлар
Шаҳноза Йўлдошева - Наманган ш.

Трамплин 3 м. А гуруҳи. Ўсмирлар
Ҳожиакбар Фузаилов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. Аёллар
Маржона Исломова - Жиззах ш.

Трамплин 3м. эркаклар
Камрон Хожимов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. С/D гуруҳи. Жуфтлик, ўсмирлар
Исфандиёр Ғофуров + Жамолиддин Фахриддинов - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. А/B гуруҳи. Жуфтлик, аёллар
Елена Поликарпова + Дарья Бажукова - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. А/B гуруҳи. Жуфтлик, эркаклар
Абдуллоҳ Баҳодиров + Азизжон Алишеров - Тошкент ш.

Трамплин 3 м. Жуфтлик, эркаклар.
Камрон Ҳожимов + Даврон Ботиров - Тошкент ш.

Text to speech