Ру En O'z
21 Март 2022 1705

Оғир атлетика: Етакчилар ишончни оқлашмоқда

Хоразмда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Ортда қолган навбатдаги кунда бир қатор вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Кутилганидек, терма жамоа таркибидаги етакчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг), Сарвар Зафаржонов (-89 кг), Турсуной Жабборова (+87 кг) каби етакчилар яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Батафсил:

-59 кг: Нигора Абдуллаева (Бухоро) – 189 (83+106) кг
-64 кг: Барчиной Эшқулова (Бухоро) – 185 (83+102) кг
-71 кг: Севинчой Камилова (Хоразм) – 190 (85+105) кг
-76 кг: Нигора Сувонова (Навоий) – 208 (92+116) кг
-81 кг: Регина Адашбоева (Тошкент) – 205 (90+115) кг
-87 кг: Камола Каримова (Хоразм) – 191 (83+108) кг
+87 кг: Турсуной Жабборова (Қашқадарё) – 235 (110+125)

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган) – 351 (161+190) кг
-89 кг: Сарвар Зафаржонов (Тошкент вил) – 355 (160+195) кг

Text to speech