20 Март 2022
1763
Қоҳирадан хушхабар давом этади
Миср пойтахтида ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичида терма жамоамиз навбатдаги медални қўлга киритган. Бу гал ёш умидли вакиламиз Дилдора Арипова совриндорлар қаторидан жой олди.
Эркин машқ дастурида иштирок этган Арипова ўзининг техник жиҳатдан анча мураккаб бўлган чиқишини маромида бажара олди ва якунда кумуш медални қўлга киритди. Вакиламиз фақатгина венгриялик Дорина Боецоегодан ортда қолди холос. Кучли учликка канадалик Лаури Деноми якун ясаб берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина ҳам кумуш медални қўлга киритган эди. Шу тариқа, делегациямиз мазкур мусобақада 2 та кумуш медални қўлга киритиб турибди.