Ру En O'z
20 Март 2022 1702

Герасим Кочнев ва Гулбаҳор Файзиевани табриклаймиз!

Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамизнинг икки нафар вакили Герасим Кочнев ҳамда Гулбаҳор Файзиева таваллуд айёмини нишонламоқда.

Герасим Кочнев 1987 йил 20 март куни туғилган. Каноэда эшкак эшиш бўйича 1000 метр масофада иштирок этади. Вакилимиз фаолияти давомида Осиё чемпионати ва ўйинларида кўп карра совриндор бўлган. Шунингдек, Рио-2016 Олимпия ўйинларида яккалик беллашувларида иштирок этган.

Гулбаҳор Файзиева 2002 йил худди шу куни дунёга келган. Ёш иқтидор эгаси 2018 йил Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган ёшлар Олимпия ўйинларида 500 метр масофага кечган беллашувнинг ғолибига айланган. Ҳозирда Герасим Кочнев ва бошқа жамоадошлари қатори Таиландда старт оладиган навбатдаги қитъа чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки ҳамюртимизни таваллуд куни билан табриклаб, уларга узоқ умр ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech