Ру En O'z
20 Март 2022 1375

Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов биринчи кун қаҳрамонлари

Хивада ўтаётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Биринчи кун дастурида мухлислар Токио-2020 иштирокчиси Адҳамжон Эргашев, 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов каби номдор полвонларнинг иштирокидан баҳраманд бўлишди. Кутилганидек, етакчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Натижалар эса қуйидагича:

-55 кг: Азизбек Шомуротов (Хоразм) – 209 (93+116) кг
-61 кг: Диёрбек Рўзметов (Хоразм) – 255 (115+140) кг
-67 кг: Адҳамжон Эргашев (Наманган) – 310 (140+170) кг
-73 кг: Достон Ёқубов (Тошкент вил) – 315 (140+175) кг.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса қуйидаги спортчилар ғалаба қозонишди:

-45 кг: Амангул Қалибекова (ҚҚР) – 105 (48+57) кг
-49 кг: Зуҳра Отажонова (Хоразм) – 150 (65+85) кг
-55 кг: Жамила Панфилова (Тошкент вил) – 189 (87+102) кг

Text to speech