Ру En O'z
19 Март 2022 2118

Оксана Чусовитина Қоҳирадаги Жаҳон кубогида ҳам шоҳсупага кўтарилди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, бугун ҳамюртимиз Оксана Чусовитина шоҳсупага кўтарилди.

Таяниб сакраш дастурида қанашган Чусовитина 12.95 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Беллашувда словениялик Тиаза Кисселеф 13.18 баллга лойиқ ижро билан ғалаба қозонди. Канадалик Лаури Деноми эса 12.85 балл билан кучли учликни якунлаб берди.

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги.
Таяниб сакраш, аёллар:

1. Тиаза Кисселеф (Словения) – 13.18
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 12.95
3. Лаури Деноми (Канада) – 12.85

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Оксана Дохадаги босқичда ғалаба қозонган эди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги муваффақияти билан табриклаб, унга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech