Ру En O'z
19 Март 2022 1280

Садуллаева ва Радзивил жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди

Сербиянинг Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада икки нафар ҳамюртимиз Светлана Радзивил ҳамда Сафина Садуллаева иштирок этишди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган вакилаларимиз кучли ўнликдан жой олдилар. Садуллаева 1.92 метр натижа билан олтинчи, Радзивил эса 1.88 метр билан ўнинчи поғонани эгаллади. Ғолиблик 2.02 метр баландликни забт этган украиналик Ярослава Махучихга насиб этди.

Енгил атлетика бўйича ЖЧ, Сербия.
Баландликка сакраш, аёллар:

1. Ярослава Махучих (Украина) – 2.02 метр
2. Элеанор Петерсон (Австралия) – 2.00
3. Надежда Дубовицкая (Қозоғистон) – 1.98 ...
6. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.92 ...
10. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.84

Text to speech