Ру En O'z
19 Март 2022 1702

Оғир атлетика: Ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунланди, навбат катталарга

Хоразмда ўтаётган оғир атлетика бўйча Ўзбекистон чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Сўнгги кунда оғир вазн тоифасидаги полвонларимиз чемпионлик учун кураш олиб боришди. Унда Андижон ва Тошкент вилояти вакиллари ажойиб чиқишлари билан олтин медалларни қўлга киритишди.

-96 кг: Ҳумоюн Сотволдиев (Андижон) - 280 (130+150) кг
-102 кг: Қудратбек Салимжонов (Андижон) - 320 (145+175) кг
+102 кг: Нурбўл Абдурашидов (Тошкент вил) - 300 (135+165) кг.

Ўсмирлар тоифада мезбонлар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобидаги етакчиликни охиригача сақлаб қола олишди. 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 бронза медали билан андижонлик полвонлар иккинчи натижани қайд этган бўлсалар, 3 та олтин ва 2 бронза медалини жамғарган Бухоро вилояти кучли учликни якунлаб берди.

Бугундан катталар ўртасидаги беллашувлар бошланади.

Text to speech