Волейболчиларимиз бу мавсум иштирок этадиган мусобақаларга қуръа ташланди
Осиё волейбол конфедерацияси тақвим режасидан жорий йил бир қатор мусобақалар жой олган. Конфедерация ZOOM платформаси орқали Осиё ўйинларигача бўлган даврда ўтадиган мусобақалар учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди.
Ўзбекистон волейбол федерациясининг маълум қилишича, эркаклар ва аёллар жамоаларимиз ушбу муддат ичида 6 та мусобақада иштирок этади. Вакилларимиз қатнашадиган турнирлар, уларнинг муддати ва рақибларимиз ҳақида:
Women’s club volleyball championship (24-30 апрель, Қозоғистон): Қозоғистон (А ва В жамоалари), Таиланд, Эрон, Ўзбекистон, Япония.
Men’s club volleyball championship (14-20 май, Эрон): А гуруҳи: Эрон, Таиланд, Ўзбекистон, Япония.
Қизлар ўртасида U-17 Осиё чемпионати (6-13 июнь, Ўзбекистон). А гуруҳи: Ўзбекистон, Таиланд, Корея Республикаси, Австралия, Эрон.
Қизлар ўртасида U-19 Осиё чемпионати (4-11 июль, Қозоғистон). В гуруҳи: Япония, Вьетнам, Ўзбекистон.
Аёллар ўртасида Челленж кубоги (22-28 август, Гонконг). В гуруҳи: Мўғулистон, Янги Зеландия, Ўзбекистон, Шри-Ланка.
Эркаклар ўртасида Челленж кубоги (24 август, 4 сентябрь, Қирғизистон). В гуруҳи: Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Ўзбекистон, Қувайт.
Мазкур мусобақалар жамоаларимиз учун жорий йилнинг 10-25 сентябрь кунлари Хитойда ўтадиган Осиё ўйинларига саралаш вазифасини бажариб беради. Унга ўтказиладиган қуръа кейинроқ ташкил этилиши маълум қилинди.