Ру En O'z
18 Март 2022 1805

Радзивил ва Садуллаева жаҳон чемпионатида

Бугун Сербия пойтахти Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда терма жамоамиз шарафини икки нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилади.

Баландликка сакраш бўйича 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби Светлана Радзивил ҳамда Токио-2020 финалчиси Сафина Садуллаева биргаликда медаллар учун кураш олиб боришади. Регламентга кўра, вакилларимизнинг чиқиши эртага Тошкент вақти билан 15:00 га тўғри келади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси атлетларимизга бўлажак стартда муваффақият тилайди.

Text to speech