Ру En O'z
18 Март 2022 1724

Оғир атлетика: Мезбонлар умумжамоа ҳисобида етакчилик қилишмоқда

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни вақтда мусобақанинг 3 куни ортда қолди ва ҳозирча мезбонлар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан етакчилик қилишмоқда.

-73 кг вазн тоифасида ғалаба қозонган Диёрбек Эрматовнинг чиқиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Наманганлик полвон шундай катта натижа кўрсатдики, у забт этган 286 кгни -81 ва ҳатто -89 кг тоифаларида чемпион бўлган йигитлар ҳам қайтара олишмади. Учинчи кунда ғолиб бўлган спортчилар ва уларнинг натижалари билан танишинг:

Йигитлар:
-73 кг: Диёрбек Эрматов (Наманган) – 286 (131+155) кг
-81 кг: Бегис Кенесбаев (Қорақалпоғистон) – 280 (129+151) кг
-89 кг: Раҳматилло Эгамбердиев (Андижон) – 274 (120+154) кг

Қизлар:
-81 кг: Барчиной Салаева (Хоразм) – 166 (74+92) кг
+81 кг: Хушноза Холиқова (Бухоро) – 184 (81+103) кг

Text to speech