Ру En O'z
17 Март 2022 1257

Оксана Чусовитина бошчилигидаги жамоамиз Мисрдаги Жаҳон кубогида 

Бугун Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олди. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этади. Таркибда Дохадаги муваффақиятидан сўнг жаҳон нашрларини яна бир бор ларзага солган Оксана Чусовитина қатори ёш иқтидор эгаларини ҳам учратиш мумкин. Жамоамиз таркиби қуйидагича: 

Оксана Чусовитина

Оминахон Ҳалилова

Дилдора Арипова

Расулжон Абдураҳимов

Абдулла Азимов

Ҳабибулло Эргашев

Ўткирбек Жўраев

Тренерлар: Эльвира Ракова, Равшан Мирзаев

Ҳакамлар: Стелла Кошечкина, Отабек Машарипов.

Мусобақа 20 мартга қадар давом этади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қоҳирада ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этувчи жамоамизга омад тилайди.

Text to speech