Ру En O'z
15 Март 2022 1502

Пекин-2022: Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида коронавирус билан боғлиқ статистика эълон қилинди

Ортда қолган Пекин-2022 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ҳар икки мусобақа арафасида тадбирга алоқадор барчадан олинган коронавирус тестлари бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 23 январь – 13 март саналари оралиғида 2 546 100 бора тест олинга ва уларнинг 463 таси ижобий натижа кўрсатган.

Буни 4-20 февраль кунлари ўтган Олимпия ўйинлари кесимида таҳлил қилинса, 1.9 миллион тест ва 437 та ижобий кўрсаткичга тўғри келади. 4-13 март саналарида ўтган Паралимпия ўйинларида тахминан 600 минг та тестнинг 26 тасидан ижобий жавоб олинган.

Text to speech