Иордания ва Эрон ареналарини забт этган қаҳрамонларимиз қайтишмоқда
1-14 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 49 нафар ёш спортчимизнинг 46 таси шоҳсупага кўтарилиб, ўзбек боксида яна бир тарихий натижа қайд этишди. Шунингдек, 4-14 март саналарида Эронда клублар ўртасида Осиё чемпионати, “Fajr Open” ва Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақалари ўтказилди. Унда таэквондочиларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалига эга чиқишганидан хабарингиз бор.
Сўнгги кунлар ҳар икки мамлакатда ўтган мусобақалардан келган хушхабарлар спортимиз мухлисларини хурсанд қилгани, шубҳасиз. Мазкур турнирлар қаҳрамонлари Ватанимизга қайтишмоқда. 15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси соат 02:00 да терма жамоаларимиз Тошкентга қайтиб келишади. Қаҳрамонларимизни кутиб олишни истаган мухлислар ва ОАВ ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб қоламиз.