14 Март 2022
1616
Энг кучли оғир атлетикачиларимиз Хивада жам бўлишди
Хоразм вилоятида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда. Айни пайтда юртимизнинг энг сара полвонлари Хивага етиб келишди.
Регламентга кўра, бугун барча жамоа ва спортчиларни якуний рўйхатдан ўтказиш, ҳакамлар йиғилиши каби тадбирлар ўтказилади. Эртадан эса ўсмирлар тоифасидаги баҳсларга старт берилади. Эслатиб ўтамиз, 15-18 март кунлари ўсмирлар, 19-21 март кунлари катталар ўртасидаги баҳслар ўрин олган. Мусобақада Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари, шунингдек, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев каби жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ҳам иштирок этишади.