Ру En O'z
12 Март 2022 1196

"Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги": Бугун учта медаль қўлга киритилди

Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Бугун 3 нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

-63 кг вазн тоифасида Нияз Пўлатов финалгача етиб борди. Бироқ эронлик Заид Алхалванига қарши ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан чекланди.

-74кг вазн тоифасида Жасур Жайсунов ярим финалда эронлик Мирҳошим Ҳуссайнига ютқазди ва бронза медали билан кифояланди. Шунингдек, -87 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб борган Никита Рафалович ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech