12 Март 2022
1703
Ғалаба қайтариб берилди!
Амманда ўтаётган Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларнинг ярим финали доирасида -54 кг вазнли Абдували Бўрибоев ҳиндистонлик рақибига қарши жангда ажойиб ҳаракат қилган бўлсада, якунда ҳакамлар ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, федерация мутасаддилари мазкур жанг натижаси юзасидан "протест" беришди. Жанг қайта кўриб чиқилди ва якунда Абдували Бўрибоев финал йўлланмасига эга чиқди.
Шу тариқа ёшлар тоифасида финалга йўл олган боксчиларимиз сони 10 нафарга етди.