Ру En O'z
11 Март 2022 702

Ёш йигитларимиз чемпионлик йўлида жиддий бел боғлашган

Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун маълум қилганимиздек, ёшлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилди. Қувонарлиси, финал йўлида муросасиз баҳс олиб борган 12 нафар боксчимиздан 9 таси чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди. 3 нафар вакилимиз эса бронза медалини қўлга киритди.

Финалга йўл олганлар:
-51 кг: Хўжаназар Нортожиев
-57 кг: Бахтиёр Асадов
-63.5 кг: Жавоҳир Умматалиев
-67 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-71 кг: Алишер Аюбов
-75 кг: Раҳматулло Бойматов
-80 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-86 кг: Жамолиддин Қозоқов
-92 кг: Айназар Кенесбаев

Бронза медали соҳиблари:
-48 кг: Миралижон Мавлонов
-54 кг: Абдували Бўрибоев
-60 кг: Суҳроб Аминов

Text to speech