11 Март 2022
1437
Икки ўзбекистонлик таэквондочининг йўли финалда туташди
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Бироз аввал +73 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қувонарлиси, ушбу вазнда бир йўла икки нафар ўзбекистонлик спортчи Ирода Миртаджиева ҳамда Светлана Осипова финалгача етиб келди. Ярим финалдаги жангида жароҳат олган Миртаджиева ҳал қилувчи жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Светлана Осипова эса олтин медални қўлга киритди.