Ру En O'z
11 Март 2022 1226

"Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги": Бугун уч нафар вакилимиз жанг қилади

Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасининг иккинчи куни бошланди. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар таэквондочиси баҳс олиб боради. 49 кг вазн тоифасида Динора Мухторова мусобақани 1/16 финалдан бошлайди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз эронлик Сара Мизбан билан тўқнаш келади.

+73 кг вазн тоифасида Ирода Миртаджиева чорак финалда ҳиндистонлик Родали Баруага қарши жанг қилади. Худди шу вазн тоифасида Светлана Осипова чорак финалда эронлик Фатемах Бали билан куч синашади.

Барча таэквондочиларимизга омад тилаймиз!

Text to speech