Ру En O'z
10 Март 2022 1321

"Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги": Дастлабки кунда учта медаль!

Бугун Эрон давлатидаги навбатдаги турнир "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасига старт берилди. Мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлишди.

53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

62 кг вазн тоифасининг ярим финалида эронлик Сейедех Наргисга 5:6 ҳисобида мағлуб бўлган Феруза Садикова бронза медали билан кифояланди. Худди шу вазн тоифасидаги бошқа бир таэквондочимиз Озода Собиржонова ярим финалда эронлик рақибасига имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Мусобақа эртага ҳам давом этади.

Text to speech