10 Март 2022
1594
Дзюдочиларимиз Прагадаги халқаро йиғинда янги мураббий қўл остида шуғулланишмоқда
Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати иштирокчилари учун мезбонлар халқаро ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиб беришди. Унда деярли барча иштирокчи давлат терма жамоалари қатнашишяпти ва табиийки, улар орасида бизнинг спортчилар ҳам бор. Машғулотлар атлетлар орасида халқаро тажриба алмашиш, терма жамоалар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилмоқда.
Аҳамиятлиси, унда дзюдочиларимиз терма жамоамиз мураббийлар штабига янги қўшилган Марко Шпитка қўл остида шуғулланишяпти. Мазкур йиғин ой якунида Туркияда ўтадиган Анталья “Катта дубулға” турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.