Ру En O'z
9 Март 2022 1626

“Олимпик” сафарда кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи турига старт берилди. Маълум қилганимиздек, унда МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби сафарда “Қўқон-1912” меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган баҳс мезбонларнинг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голга 63-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов муаллифлик қилди.

Coca Cola Суперлигаси, 2-тур
“Қўқон-1912” – “Олимпик” 1:0
Гол: Жавоҳир Сиддиқов 63`

Энди Темур Кападзе шогирдлари 3-тур ўйинини 16 март куни “Пахтакор”га қарши ўтказишади.

Text to speech