9 Март 2022
1845
Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига рўйхатдан ўтиш бошланди
Маълумки, бу йил дзюдо оламидаги энг йирик старт – катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қилади. 6-12 октябрь кунлари ўтказиладиган мусобақада сайёрамизнинг энг кучли дзюдочилари баҳс олиб боришади.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) расмий сайтида Тошкентда ўтадиган ЖЧда иштирок этиш учун терма жамоалар ўз спортчиларини рўйхатдан ўтказишни бошлашди. IJF.org сайтида Багам ороллари ва Марказий Африка Республикаси ушбу мусобақада иштирок этадиган дзюдочиларини биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтказгани кўринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур дунё биринчилиги юртимизда илк бор ташкил этилади. Бугун беллашувлар стартига 211 кун қолди.