Ру En O'z
9 Март 2022 1252

Иван Ефремовни табриклаймиз!

Бугун таниқли оғир атлетикачимиз Иван Ефремов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Иван Владимирович Ефремов 1986 йил 9 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оғир атлетика бўйича АҚШнинг Хьюстон (2015) ва Анахайм (2017) шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатлари совриндори. Ефремов Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинларида -105 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори. Шунингдек, ҳамюртимиз Лондон-2012 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Иван Ефремовни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, спортчимизга сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech