Ру En O'z
8 Март 2022 1499

Иқболжон Холдоровни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иқболжон Холдоров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Иқболжон Холдоров 1997 йил 8 март куни Андижон вилоятида таваллуд топган. Холдоров 2014 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йилги Осиё чемпионати ғолиби cаналади. Айнан қитъа чемпионлиги унга ўша йил Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатига йўлланма берди ва унда боксчимиз кумуш медали соҳибига айланди. 2018 йил эса Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Иқболжон Холдоровни бугунги айёми билан муборакбод этади ва боксчимизнинг фаолиятида улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech