Азиз аёллар, муҳтарам опа-сингиллар, байрамингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан спорт жамоатчилиги, Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан самимий муборакбод этади.
Мамлакатимиз спортида хотин-қизларнинг тутган ўрни беқиёс. Зеро, мустақил Ўзбекистонимизнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритган илк медали ва чемпионлиги ҳам Сиздек мунис аёл атлетимиз томонидан тарихга битилган. Бугунги кунда ҳам Президентимиз томонидан мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор улкан. Бунинг яққол мисоли сифатида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчи аёлларимиз сони ҳар қайси Олимпиадалардагидан ҳам кўп (30 нафар) бўлганини айтишимиз мумкин. Ишонамизки, келажакда бу кўрсаткич янада ортиб, спортчи қизларимиз Олимп шоҳсупасида яна Ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сиз азиз опа-сингилларимизни яна бир бор бугунги айём билан муборакбод этиб, барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб қолади. Байрамингиз муборак бўлсин!