7 Март 2022
2217
"Fajr Open": Светлана Осиповадан олтин медаль!
Бугун "Fajr Open" халқаро мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова олтин медални қўлга киритди.
+73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз барча рақибаларини мағлуб этиб финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда таэквондочимиз эронлик Захра Поурэсмаилкарани устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, кеча 6 март куни ушбу мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар Чарос Қаюмова ва Озода Собиржонова кумуш медални қўлга киритишган эди.