Ру En O'z
7 Март 2022 1515

Велоспортчиларимиз Туркиядаги халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Туркиядан яна бир хушхабар. Велоспортчилармиз “Grand Prix Mediterranien” мусобақасида иштирок этиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Туркия йиғини доирасида навбатдаги мусобақа аёллар ўртасида ташкил этилди. Унда ҳамюртимиз Янина Кускова старт олган 76 спортчилар орасида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу ғалаба спортчимизга Халқаро велоспортчилар иттифоқидаги (UCI) рейтинг учун 40 очко тақдим қилади. Шунингдек, яна бир ёш умидли вакилимиз Анна Куликова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Куликова эса рейтингдаги очколари сонини 25 тага кўпайтириб олмоқда.

Ҳамюртларимизнинг юқори натижаси бу билан якунланмади. Кучли бешликдан жой олган Янинанинг синглиси Анна Кускова рейтинг учун яна 5 очко жамғариб қўйди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг UCI рейтингидаги очколари 70 тага етди.

Терма жамоамизнинг Туркиядаги йиғини 22 мартга қадар давом этади. Бундай юқори тайёргарликдан сўнг жамоамизни Тожикистонда ўтадиган шосседаги Осиё чемпионати кутиб турибди.

Text to speech