Ру En O'z
7 Март 2022 1556

Элшод Расуловни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, ҳозирда аёллар терма жамоасини бошқариб келаётган Элшод Расулов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Элшод Расулов 1986 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Кўп йиллар бокс бўйича терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қаҳрамонимиз аввалига қиличбозлик спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланган. Кейинчалик бокс уни ўзига оҳанрабодек тортди.

Расулов 2004 йилда ёшлар ўртасида, 2006 йил ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари олтин медал соҳиби, уч карра жаҳон чемпионати совриндори каби ютуқларга эришган. Боксчилик фаолиятида уч марта Олимпия ўйинларида иштирок этган. 2012 йил Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Расулов «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган. Бугунги кунда аёллар бокс терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган фахримиз 36 ёшни қарши олмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Элшод Расуловни туғилган куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech