Ру En O'z
6 Март 2022 2396

Ўткирбек Тўрабоев Европа очиқ чемпионатида ғалаба қозонди

Чехия пойтахти Прагада дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда энг оғир вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Ўткирбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди.

Тўрабоев саралаш босқичида Мўғулистон, Италия, Руминия вакилларини, ярим финал ва финалда германиялик икки таниқли дзюдочиларни мағлуб этишни уддалади. Шу тариқа, ёш полвонимиз халқаро майдондаги дастлабки йирик ғалабасини қўлга киритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳслар доирасида Раҳимжон Субҳонов -66 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди. Шу тариқа, жамоамиз ушбу мусобақани 1 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади.

Text to speech