6 Март 2022
1865
"Fajr Open": Дастлабки кунда 2 та кумуш медаль
Теҳронда таэквондо бўйича "Fajr Open" халқаро мусобақаси бошланди. Дастлабки кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили иштирок этди.
-53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалга қадар етиб борди ва эронлик таэквондочи Нахид Кияничандехга 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Шунингдек, -62кг вазн тоифасида Озода Собиржонова ҳам финалга чиқиб, эронлик Косар Асасехга имкониятни бой бериб қўйди ва у ҳам кумуш медаль билан тақдирланди.
Эртага, 7 март куни Светлана Осипова, Ирода Миртаджиева, Феруза Садикова ҳамда Динора Мухторова мусобақада иштирок этишади.